“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Ангрен филиали 2017 йил 07-июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг № ПҚ-3777-сонли “Ҳар бир оила – Тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан “Ҳар бир оила – Тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида ги Низом ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 июнда 3022-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Мазкур Низомнинг 12-бандида қарз олувчи-жисмоний шахсларга кредит қайтарилиши таъминоми сифатида Секторлар раҳбарлари ва Маҳалла фуқаролар йиғини томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсиянома қабул қилиниши ҳамда тижорат банклари кредитнинг қайтмаслик хатарини суғурталаши белгиланган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, филиалнинг “Ҳисоб - китоб операциялари ва назорат – таҳлил” бўлими ҳодими “берилган кредитларни қайтмаслик хатарини суғурталаш” бўйича суғурта ташкилотларига танлов элон килади.
Авторизация